15 июль — Бутунжаҳон ёшлар кўникмалари куни

Ёшлик —  киши ўз келажаги учун замин ҳозирлайдиган, оила қурадиган, жамият фаолиятида иштирок этадиган даврдир. Тадқиқотларга кўра, ёшларнинг кўшимча кўникмаларни ўзлаштиришлари ўзгараётган меҳнат бозорида ўрин эгаллашларига, ҳаётлари ва касбларига оид тўғри қарорлар қабул қилишларига ёрдам беради.

 Ҳар йили 15 июлда БМТ томонидан Бутунжаҳон ёшлар кўникмалари куни — World Youth Skills Day сифатида нишонланади. Ушбу сана 2014 йил декабрда БМТ Бош ассамблеяси резолюциясига мувофиқ таъсис этилган.

Ушбу санани нишонлашдан мақсад,  ёшлар кўникмаларини хабардорлик даражасининг  аҳамиятини ошириш, ёшлар учун ижтимоий-иқтисодий шароитларини яхшилаш ва ишсизлик ва бандсизлик муаммоларини ҳал этишга  халқаро ҳамжамиятнинг эътиборини қаратишдан иборатдир.